Шавкат Мирзиёев ислоҳотларни жадаллаштириш ва натижадорлигини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказди

2022 ж. 19 Қыр.
11 514 Рет қаралды

Президент Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва натижадорлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Халқимизга яхши маълумки, охирги йиллар мамлакатимизда туб ислоҳотлар даври бўлди. Кўплаб соҳаларда биринчи навбатдаги муаммолар ҳал этилди.
Хусусан, чет эл валютасининг эркин конвертацияси йўлга қўйилди. Солиқ тизими ислоҳ қилиниб, солиқлар сони камайтирилди. Тадбиркорлик учун имконият кенгайтирилди. Божхона тартиблари соддалаштирилди. Барча соҳаларда ахборот технологиялари жорий этилмоқда. Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларига ўтилаяпти. Мажбурий ва болалар меҳнатига чек қўйилди.
Ҳудудларни ривожлантириш, ижтимоий масалаларни ҳал этиш бўйича ҳам янги тизимлар жорий қилинди. Таълим ва тиббиётда сифатни ошириш чоралари кўрилмоқда. Умуман, бугунги кунда 100 дан ортиқ соҳа ва йўналишларда ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.
Эндиликда, жаҳондаги тез ўзгарувчан сиёсий-иқтисодий вазиятни инобатга олган ҳолда, барқарор ўсишни давом эттириш, аҳолининг яшаш тарзи ва турмуш шароитларини янада яхшилаш мақсадида ислоҳотларнинг кейинги босқичини амалга ошириш зарур. Энг асосийси, бу ислоҳотларни шошмасдан, мантиқий кетма-кетликда ва тизимли қилиш керак.
Шу мақсадда, давлатимиз раҳбарининг 9 сентябрдаги фармони билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди.
Йиғилишда мазкур Агентлик фаолиятини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилиниб, устувор йўналишлар кўрсатиб ўтилди.
- Ислоҳотлар натижасида ижобий ўзгариш бўлиши, одамлар буни ўз ҳаётида сезиши керак. Агентлик бунинг учун устувор ислоҳотларни аниқлайдиган, уларни ўзаро мувофиқлаштирадиган ва натижадорликни таъминлайдиган тузилмага айланиши лозим, - деди Президент.
Йиғилишда шу борадаги асосий вазифаларга тўхталиб ўтилди. Алоҳида соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ислоҳотларнинг устуворлиги ва мантиқий кетма-кетлигини белгилаш, давлат дастурлари ижросини мониторинг қилиш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва тегишли чоралар кўриш шундай муҳим вазифалардандир.
Масалан, таҳлиллар қишлоқ ва сув хўжалиги, ер муносабатлари, иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш, транспорт, коммунал хўжалиги, тиббиёт каби соҳаларда қўйилган мақсадларга эришилмаганини кўрсатмоқда. Стратегик ислоҳотлар агентлиги бундай муаммоларни танқидий таҳлил қилиб, ишни жадаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилайди.
Иш ўринлари кўпайиши ва аҳоли даромадлари ўсиши учун иқтисодиётнинг устувор тармоқларини аниқлаш ҳам жуда муҳим.
Шу боис давлатимиз раҳбари аҳолининг барча қатламларига ижобий таъсир қиладиган ислоҳотларни аниқлаб, “йўл харитаси” ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма берди. Бунда аҳолидан энг кўп мурожаат бўлаётган соҳаларга эътибор қаратиш, улар бўйича нимага эришилиши ва халқ нима манфаат кўришини аниқ кўрсатиш зарурлигини таъкидлади.
Устувор соҳаларни ислоҳ қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича вазирлик ва идораларнинг малакали мутахассислари ҳамда халқаро экспертлардан иборат Лойиҳа гуруҳларини шакллантириш вазифаси қўйилди.

Пікірлер
  • Юртбошимиз бошингиз омон бўлсин. Аллоҳ мададкор бўлсин сизга. Биз фарзандларингиз сиз билан биргамиз сизга ишонамиз.

    Diyor BekDiyor BekКүн бұрын
  • Халққа фойдаси тегадиган ишларни қилмоқдалар давлатимиз раҳбари, омадларини берсин.

    G'aniSHER 777G'aniSHER 777Күн бұрын
  • ЯНГИ ТОНГГА ЕТКАЗГАН АЛЛОХИМГА БЕХИСОБ ШУКУРЛАР БУЛСИН ОЛГ'А УЗБЕКИСТОН ШУ РУХИЯТДА ДАВОМ ЭТАМИЗ

    Saidahon  QayumovaSaidahon QayumovaКүн бұрын
  • Мой совет: должен тщательно изучать международный опыт по данному вопросу.

    Shukrona HadjievaShukrona HadjievaКүн бұрын
  • 👍👍👍👍👍👍

    Умар ХудайбердиевУмар ХудайбердиевКүн бұрын
  • Asalamu aleykum hamaga🤝🤝🤝🤝

    Умид бобойевУмид бобойевКүн бұрын
  • Биз сиз билан хурматли Шавкат Миромонович ОЛЛОХ панохида асрасин сизни

    Mohina XodjakulovaMohina XodjakulovaКүн бұрын
  • Yurtboshimizning kelgusi faoliyatlariga omad tilayman

    Кўзларинг МаьюсКўзларинг МаьюсКүн бұрын
  • ХАЛКИМИЗНИ ДАРОМАДИ ОШСА БУЛДИ КОГАНИ БУЛАДИ

    Anvar ObidAnvar ObidКүн бұрын
  • Давлатимиз олиб бораётган сиёсатни олқишлайман!

    Shukrona HadjievaShukrona HadjievaКүн бұрын
  • Узбекистан алга газини босинг жаноб Шавкат миромонович ободончилик булаверсин хар доим👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍

    Davlat HaidarovDavlat HaidarovКүн бұрын
  • Бундай ислоҳотлар таҳсинга сазовор

    Diyor BekDiyor BekКүн бұрын
  • Таълим у́згариши жуда-жуда мухим, лекин, бирок, шу чехралар ...

    BoyotaBoyotaКүн бұрын
  • Яхши ислоҳотлар бўляпти, лекин фойдаси йўқ ! Биз мусулмонмиз, жуҳуддай бўлолмаймиз. Бизга, аввало маънавий маърифий ислоҳотлар зарур. Таълим тарбия тизимини Шариатга мувофиқ ташкил этиш керак. Ғарб усулини самарасини кўрдик, энди ўзгаришлар керак.

    Farhod RahmoniyFarhod RahmoniyКүн бұрын
  • ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ТИНЧЛИК, ТРАККИЁТ ВА ФАРОВОНЛИК ЙУЛИДАГИ БАРЧА ИШЛАРИГА РИВОЖУ, БАРАКОТЛАР ТИЛАЙМАН. ОМАДЛАР ЁР БУЛСИН. АЛЛОХИМ МАДАДКОР БУЛСИН!

    Diyor BekDiyor BekКүн бұрын
  • Чекка к,ишлокларга табийи газ бормас экан мажбурий мехнат тугамайди. Фермирлар пахта даласини утин хисобига халк,ди бепул ишлатади ва даласидан чопган утинди пулини ундириб Яна утинди даласидан чик,ариш хам халк буйнида к,олаверади.

    Бахтиер БоряБахтиер БоряКүн бұрын
  • Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини Мирзиёев бирлаштирди, яхши қўшничилик олиб борди, халқларни бирлаштирди, қариндошларни топиштирди

    Хожи акаХожи акаКүн бұрын
  • Ш.Мирзиёев Қирғизистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан кўришгани зўр хақиқатда

    Хожи акаХожи акаКүн бұрын
  • Президентимизни самимийлигини хурмат қиламан

    G'aniSHER 777G'aniSHER 777Күн бұрын
  • Charchamang Shavkat Miromonovich sizga kuch-quvvat

    Кўзларинг МаьюсКўзларинг МаьюсКүн бұрын
KZworld