Шавкат Мирзиёев кимё саноатида эришилган асосий кўрсаткичлар ва лойиҳалар тақдимоти билан танишди

2022 ж. 20 Қыр.
7 664 Рет қаралды

Президент Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни кимё саноатида эришилган асосий кўрсаткичлар ва режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Ислоҳотлар натижасида кимё саноатида маҳсулот тури кўпайиб, рентабеллик ошди. Жорий йил 8 ойда 1 миллион тоннадан зиёд минерал ўғит ишлаб чиқарилди. Экспорт қарийб 2 баравар кўпайиб, 330 миллион долларга етди.
Яна бир муҳим жиҳати, соҳага инвесторларнинг ишончи ортиб, сармоя киритишни бошлади. Жумладан, бугунги кунда хусусий сектор кимё тармоғида 2 миллиард долларлик 15 та лойиҳани амалга оширмоқда. Уларнинг 5 таси яқинда ишга тушди.
Шу билан бирга, соҳани юқори қийматли маҳсулот ишлаб чиқарадиган тармоққа айлантириш бўйича ҳали қилинадиган ишлар кўп. Корхоналарни хомашё билан таъминлаш ва технологик янгилаш, кимё кластерлари ташкил этиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш зарур.
Тақдимотда шу борада бажарилган ишлар ва йил якунигача кутилаётган натижалар тўғрисида маълумот берилди.
Давлатимиз раҳбари бу соҳадаги келгуси вазифаларни кўрсатиб ўтди.
Маълумки, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Навоий ва Тошкент вилоятларидаги йирик корхоналар негизида 4 та кимё кластери ташкил этилмоқда. Улар хомашёдан тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқарадиган бўлади. Ҳозирда 1,8 миллиард долларлик 14 та лойиҳа амалга оширилмоқда ва 5,6 миллиард долларлик яна 29 та лойиҳа режалаштирилган.
Президентимиз ушбу кластерлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун лойиҳа офиси тузиш, бўш турган майдонларни лотларга ажратиб, хусусий инвесторларни жалб этиш кераклигини айтди.
Кимё заводларида илғор тажриба ва замонавий технологияларни жорий этиш, улардаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда қишлоқ хўжалигини минерал ўғит билан узлуксиз таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
Бозорда ҳамиша талаб бўлган яна бир йўналиш - маиший кимё воситалари. Ҳозирча бу талабнинг катта қисми импорт ҳисобидан қопланмоқда. Маҳаллий маҳсулотларнинг ўрнини ошириш учун хомашё ва сифат керак. Шу боис бу йўналишда хусусий секторга кенг ўрин бериб, уларни хомашё билан таъминлаш, халқаро брендларни олиб келиш вазифаси қўйилди.

Пікірлер
  • AZƏRBAYCANDAN BÜTÜN ÖZBƏKİSTANA SALAMLAR , SEVGİLƏR , SAYQILAR 💯❤💯❤💯

    Hhh ChhghHhh ChhghКүн бұрын
  • Халкимизга хайирли булсин

    Nurali SultonovNurali SultonovКүн бұрын
  • Президентимизни умрлари узок булсин

    Sevinch SolievaSevinch SolievaКүн бұрын
  • Mazkur loyihalar tez fursatlarda ishga tushib iqtisodimizga foyda keltirishiga ishonamiz

    Qudrat KomilovQudrat KomilovКүн бұрын
  • 💪💪💪👌🔥

    RaxmatjonRaxmatjonКүн бұрын
  • O‘zbekistonimizda Mendeleyev davriy jadvalidagi barcha kimyoviy elementlar mavjud imkoniyatlarimiz keng ulardan oqilona foydalanish lozim

    Izquvar nomer 1 BoltayevIzquvar nomer 1 BoltayevКүн бұрын
  • prezidentimizni iwlariga omad. davlat uchun xalqimiz uchun qilayotgan iwlarini yaratganning ozi qollab quvvatlasin

    muhayyo xakimovamuhayyo xakimovaКүн бұрын
  • доим саломат бўлиб юрсинлар

    JAYDARI No1JAYDARI No1Күн бұрын
  • Xalqimiz uchun qilayotgan mehnatlarini ko’rib turibmiz prezidenitmizni jonu-tanlari sog’ bo’lsin

    Munisa MusaevaMunisa MusaevaКүн бұрын
  • Яшасин МИРЗИЯЕВ Узбекистон гуллаб яшнасин ОМИН

    Mohina XodjakulovaMohina XodjakulovaКүн бұрын
  • Гулла,Яшна,Жаннат Макон,Хур,Диёр,Ўзбекистон.

    Abdnazar AbdurahimovAbdnazar AbdurahimovКүн бұрын
  • Бу соҳада ҳам инвестициявий жозибадорликни ошириш мақсадга мувофиқ

    Sharof SadrievSharof SadrievКүн бұрын
  • Kimyo sanoatida rejalashtirilayotgan loyihalar ish orinlarining koʻpayishiga ham xizmat qiladi👍

    shokir jalilovshokir jalilovКүн бұрын
  • "Узбектелеком" А/К Т.Т.Т.филиали

    Azizbek NurullayevAzizbek NurullayevКүн бұрын
  • Yurtboshimiz deyarli har bir loyihalar bilan shaxsan o‘zlari tanishyapti va kerakli tavsiya yechimlarni beryaptilar tajribalaridan kelib chiqib

    Yo'ldosh AzimovYo'ldosh AzimovКүн бұрын
  • umrlari uzoq bulsin

    Munisa MusaevaMunisa MusaevaКүн бұрын
  • Яшасин Мирзиёев

    Mamaniyaz MuratovMamaniyaz MuratovКүн бұрын
  • Sanoatni rivojlantirish muhim Raxmat

    SuxrobjonSuxrobjonКүн бұрын
  • Ajoyib juda ham zo'r raxmat sizga

    Azamxon QambarovAzamxon QambarovКүн бұрын
  • Mana shunday yirik loyihalarni ko‘paytirish lozim yanada ishlab chiqarish hajmi ortsa ish o‘rinlari ham ko‘payadi

    Jonibek HamdamovJonibek HamdamovКүн бұрын
KZworld