Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан мулоқот қилди

2022 ж. 21 Қыр.
8 537 Рет қаралды

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар туркман халқига эса фаровонлик тилади.
Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Бўлажак олий даражадаги учрашувларнинг кенг қамровли кун тартибини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалигида кооперацияни чуқурлаштириш, маданий-гуманитар алмашинув дастурини кенгайтириш учун мавжуд имкониятлар қайд этилди.
Давлат раҳбарлари минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитининг сермаҳсул натижалари юксак баҳоланди.
Мулоқот якунида Ўзбекистон Президенти биродар Туркманистон Президенти ва халқини яқинлашиб келаётган миллий байрам - Мустақиллик куни билан самимий табриклаб, тинчлик-осойишталик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилади.
Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедовнинг суҳбати ҳар доимгидек самимият, ишонч ва дўстлик руҳида ўтди.

Пікірлер
  • УЗБЕКИСТОН 🇺🇿❤🇹🇲ТУРКМАНИСТОН ДУСТЛИГИМИЗ БАРДОВОМ БУЛСИН ИЛОХИМ ОМИН 🤲💐🎁👏

    Saidahon  QayumovaSaidahon QayumovaКүн бұрын
  • УЧРАШУВДАН ХЕЧ МАНФАТ ЙУК ХАЛК УЧУН УНДАН КУРА ЧЕГАРАНИ ОЧСИН КАРИНДОШЛАРНИ КУРМАГАНИМГА 14 ЙИЛ БУЛДИ КАНЧА ОДАМЛАР УТИБ КЕТДИ БУ ТУРКМАНБОШИГА ОЛЛОХ ИНСОФ БЕРСИН ОМИН.

    Jabbor JabborJabbor JabborКүн бұрын
  • Хайрли булсин, Алокаларимизга куз тегмасин

    Alijon AzimovAlijon AzimovКүн бұрын
  • Қўшниларимиз билан бўлаётган мустаҳкам қўшничилик алоқаларимизга кўз тегмасин.

    Алишер СадиковАлишер СадиковКүн бұрын
  • Биргаликдаги шларимиз хайрли бошлансин!

    Gulruhsor AlievaGulruhsor AlievaКүн бұрын
  • Ҳамкорлигимиз бардавом бўлсин!

    Gulruhsor AlievaGulruhsor AlievaКүн бұрын
  • Ҳамкорлигимиз манфаатли бўлсин!

    Gulruhsor AlievaGulruhsor AlievaКүн бұрын
  • 🇺🇿🤝🇹🇲👍

    Худайберди УрбановХудайберди Урбанов16 сағат бұрын
  • узбекистон билан туркманистон уртасида дустона якин кушничилик алокалар ривожланаверсин👍👍🤝🤝

    Siroj YVSiroj YVКүн бұрын
  • Ikki davlat o'rtasidagi aloqalarimiz bardavom bo'laversin

    Nodir NabievNodir NabievКүн бұрын
  • Қўшниларимиз билан ҳар доим яқин бўлайлик

    Diyor BekDiyor BekКүн бұрын
  • Қардош ва дўстона давлатлар бирдамлиги бардавом бўлсин. Кўз тегмасин

    Raxshona FarxodovaRaxshona FarxodovaКүн бұрын
  • Дўстлигимиз абадий бўлсин!

    Gulruhsor AlievaGulruhsor AlievaКүн бұрын
  • Қўшни давлатлар билан хамкорлигимиз ривожланаверсин

    Sabinka ErkinovaSabinka ErkinovaКүн бұрын
  • ko'p yillik tarixiy hamkorlik aloqalarimiz bor ular yanada mustahkamlanmoqda

    Nodir NabievNodir NabievКүн бұрын
  • Рсепект!

    Алишер СадиковАлишер СадиковКүн бұрын
  • Мана кимлар билан якин алока килишимиз керак.

    Нуржон ТожиевНуржон ТожиевКүн бұрын
  • икки халк неча минг йиллардан бери дустона кариндошлик муносабатда яшаб келган. алокаларимизнинг янада ривожланиши неча йиллардан бери сакланиб келаётган якин кариндошлик муносабатининг давом этишига хизмат килади

    Каримова ХилолаКаримова ХилолаКүн бұрын
  • Давлатларимиз ўртасидаги алоқалар юқори чўққиларга чиқаверсин

    Samsung A20-01Samsung A20-01Күн бұрын
  • Туркий халқлар бир бирлари билан яқин бўлгани яхши

    Diyor BekDiyor BekКүн бұрын
KZworld