Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаровнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

2022 ж. 19 Қыр.
13 625 Рет қаралды

20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яқинда юз берган фожиали воқеалар юзасидан фикр алмашдилар. Президентимиз қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди ҳамда вазиятнинг авж олишини тўхтатиш бўйича икки томонлама келишувларга эришилганини чин дилдан олқишлади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ўтказилган тадбирларнинг сермаҳсул якунларини муҳокама қилдилар.
Устувор йўналишлардаги кооперация лойиҳалари бўйича келишувларни рўёбга чиқариш, шу жумладан “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасини илгари суриш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Бўлажак олий даражадаги, шу жумладан минтақавий тузилмалар доирасидаги учрашувларга тайёргарликнинг бориши ҳам кўриб чиқилди.

Пікірлер
  • Юртимизда адолат, марҳамат, муҳаббат, бирлик, аҳиллик боқий бўлсин!

    Ikromjon Meliqo'ziyevIkromjon Meliqo'ziyevКүн бұрын
  • яшасин тинчлик.илохим.урта.осиё

    ХабибХабибКүн бұрын
  • Омадларини берсн. Қўшнилар билан яхши алоқала бардавом бўлсин

    Sherzod SSSSherzod SSSКүн бұрын
  • Яшасин Туран!

    FreedomFreedomКүн бұрын
  • Назаримда муҳим масала нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осийо учун глобал муаммо

    Ikromjon Meliqo'ziyevIkromjon Meliqo'ziyevКүн бұрын
  • 👍👍👍

    FreedomFreedomКүн бұрын
  • Ассалому алейкум 🇰🇬🇺🇿

    Зокиржон АриповЗокиржон АриповКүн бұрын
  • Люблю вас братья Кыргызы.. Пусть в вашей стране всё будет хорошо! Ассаламу алейкум из Ташкента 🖐️

    UR1164UR1164Күн бұрын
  • ,🧐

    Marufjon MarufjonovMarufjon Marufjonov16 сағат бұрын
  • Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз мустаҳкамланурсин

    Sherzod SSSSherzod SSSКүн бұрын
  • УЗБЕКИСТОН 🇺🇿❤🇰🇬К,ИРГИЗИСТОН МУСТАХКАМ БУЛСИН АЛЛОХИМ АСРАСИН 🤲

    Saidahon  QayumovaSaidahon QayumovaКүн бұрын
  • Туркий халқлар бир бирлари билан яқин бўлгани яхши

    Sherzod SSSSherzod SSSКүн бұрын
  • Дўстлик

    Хожи акаХожи акаКүн бұрын
  • Qirğiz eli UZBEKISTON siz bilan Allox panohida bulinglar ...

    Beznesmen VertualBeznesmen VertualКүн бұрын
  • Бирдамлик

    Хожи акаХожи акаКүн бұрын
  • 👎👎👎👎👎🇰🇬

    OʻZBAYJAN UzbekistanOʻZBAYJAN Uzbekistan9 сағат бұрын
KZworld