Шавкат Мирзиёев ўзининг маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди

2022 ж. 19 Қыр.
24 757 Рет қаралды

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.
Учрашувда мамлакатимиздаги иқтисодиёт ва бошқарувни ислоҳ қилиш доирасида эришилган натижалар ва бу борадаги келгуси режалар кўриб чиқилди.
Маслаҳатчи Чакрабарти Ўзбекистон етакчисини Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити муваффақиятли ўтказилгани билан табриклаб, Президентимиз томонидан илгари сурилган Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида Самарқанд бирдамлиги ташаббусини юксак баҳолади.
Давлатимиз раҳбари устувор йўналишлардаги янгиланишларни биргаликда пухта тайёрлаш ва кейинчалик амалга ошириш жараёнини давом эттириш зарурлигини таъкидлади. Иқтисодиётнинг муҳим тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатбардошлигини ошириш, давлат бошқарувини трансформация қилиш ва самарадорлигини кучайтириш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларини рақамлаштириш, қулай инвестицион ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, янги кадрларни тайёрлаш шулар жумласидан.
Сума Чакрабарти ушбу масалаларда Ўзбекистон Ҳукуматига бундан буён ҳам фаол кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Сума Чакрабарти Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси этиб тайинланишидан аввал саккиз йил давомида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти лавозимида фаолият юритган.

Пікірлер
  • Юртбошимизнинг олиб бораетган Юртимиз учун Узбекистон халки учун Ислохотлик ишларингиз Хайирлик ва Барокатлик булаверсин Юртимизнинг Тинчлиги Баркарор булсин иллохим

    Diyor BekDiyor BekКүн бұрын
  • Юртбошимиз сог-омон булсинла куз тегмасин тинч Узбекистонга

    G'aniSHER 777G'aniSHER 777Күн бұрын
  • Юртбошимиз бошингиз омон бўлсин. Аллоҳ мададкор бўлсин сизга. Биз фарзандларингиз сиз билан биргамиз сизга ишонамиз.

    G'aniSHER 777G'aniSHER 777Күн бұрын
  • МАШААЛЛОХ АЛЛОХ АСРАСИН 🤲

    Saidahon  QayumovaSaidahon QayumovaКүн бұрын
  • Оллоҳ ўзи ислоҳ қилсин, инсоф берсин, пошшомизга.

    Farhod RahmoniyFarhod Rahmoniy19 сағат бұрын
  • Ҳаммамиз - ўзимиздан тортиб хусусий секторгача, жамоат ташкилотларидан тортиб ҳукуматларгача - биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.

    Sunbulaxon ZaripovaSunbulaxon ZaripovaКүн бұрын
  • Европа банкининг банкротига олиб келган бу чокраборти

    Босс БоссБосс БоссКүн бұрын
  • Манимча самарали халқаро ҳамкорлик дунёни янада барқарор, тушунарли ва фаровон қилади.

    Sunbulaxon ZaripovaSunbulaxon ZaripovaКүн бұрын
  • Salom man Namangan viloyati Toraqo'rg'on tumanida yashayman ikkta bolam bor Boquvchimni yoqatganiman iltimos uy joyga muhtojman ko'p joylarga murojaat qildim foyda bermadi sizdan yordam so'rayman iltimos ?

    Алишер НорматовАлишер НорматовКүн бұрын
  • Давлат рахбаримизни олиб бораётган ишларини албатта олкишлайман

    G'aniSHER 777G'aniSHER 777Күн бұрын
  • Rasul kòshirbayevdan maslaxat olsilla janobi oliylari benzinni narxini tushurish kerak

    Sharov AgaSharov AgaКүн бұрын
  • Бош вазирнинг жияни, акасининг

    Azizbek NurullayevAzizbek NurullayevКүн бұрын
  • Хидирназар, оллокуловдан, маслахат, олсин,

    Asadbek BekAsadbek BekКүн бұрын
  • Мигиратларнийам ойлаш керак узбекистони бой киладиган мигрантлар

    Xidirbek XidirovXidirbek XidirovКүн бұрын
  • Узимизда куп иқтисодчи ёшлар бор.

    Босс БоссБосс БоссКүн бұрын
  • Узбек йукмикан

    chesschessКүн бұрын
  • Президентимиз ҳар бир томон манфаатларини ҳисобга олиш ва ҳурмат қилишга асосланган конструктив мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорлик йўлини таъкидлади.

    Sunbulaxon ZaripovaSunbulaxon ZaripovaКүн бұрын
  • Сўнгги йилларда чегаралар очилди, одамлар қўшни давлатлардаги қариндош-уруғлари, дўстлари билан бемалол борди-келди қилишмоқда. Демак, аввало сиёсий ирода бўлса, диалог учун хоҳиш-истак бўлса, ечиб бўлмайдиган муаммонинг ўзи қолмайди.

    Sunbulaxon ZaripovaSunbulaxon ZaripovaКүн бұрын
  • Шавкат Мирзиёйев ташқи сиёсат ва алоқаларга алохида акцент бериб тўғри қиляпти деб хисоблиман

    Diyor BekDiyor BekКүн бұрын
  • Ko'p o'zgarishlar bo'ldi bo'lyapti ham bularning barchasi siz tufayli Shavkat Miromonovich

    Kislorod - H2oKislorod - H2oКүн бұрын
KZworld