Бўғим касалликларини даволаш ва олдини олишда нималарга эътибор бериш керак? | Xalq tabobati

2022 ж. 21 Қыр.
1 353 Рет қаралды

"Халқ табобати" кўрсатуви
"Маҳалла" телеканали
Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино нафақат қадим анъаналарни давом эттирди, балки даволашнинг янги усулларини яратиб, тиббиёт илмига асос солди. Айниқса, дунё халқларининг севимли асарига, тиббиёт соҳаси ходимлари фаолиятида дастурил­амалга айланган “Тиб қонунлари” аталмиш нодир китобда ёзиб қолдирилган маълумотлар ўз аҳамиятини заррача йўқотмаган, аксинча, қадр-қиммати янада ошган. Улардан янада кенгроқ фойдаланиш ҳаётий заруратдир. Бинобарин, халқ табобати, унинг ўзига хос анъаналари аҳоли саломатлигини таъминлаш, тиббий-санитар ёрдам кўрсатиш, хусусан, сурункали касалликлар профилактикаси, уларни даволашда сифат, хавфсизлик ва самарадорлик борасида амалда кўп синовлардан ўтган. Юртимизда халқ табобати ривожига юксак даражада эътибор қаратилаётганининг боиси ҳам шунда. Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси, “Табобат” академия­си ташкил этилиб, жабҳада олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, у тараққиётга юз тута бошлади.
Бироқ қайси соҳа бўлмасин, вақт ўтиши билан мустаҳкам илмий асос ва замонавий илмга эҳтиёж сезганидек, халқ табобатини ҳам соғлиқни сақлаш тизимига изчил интеграциялаш, ўзаро уйғунлаштириш, малакали мутахассислар тайёрлашни ҳаётнинг ўзи тақозо қилаётган эди. Шу маънода, юқорида номи келтирилган қарорда шу каби масалаларни тизимли ҳал этишнинг аниқ механизми белгилаб берилгани диққатга сазовор.

Пікірлер
  • Ассалому Алейкум табиб билан Кандай учрашиш мумкин. Адреслари каерда тел номерлари ни берила

    Husnora ShoyunusovaHusnora Shoyunusova21 сағат бұрын
  • Отайизгп рахмат

    Ппром РйкаПпром РйкаКүн бұрын
  • Илтимос кайрдан олишни хам айтинг яхши мавзу

    Gulya BoboniyozovaGulya BoboniyozovaКүн бұрын
  • Dorni narxi qancha

    Avazbek VaxabovAvazbek VaxabovКүн бұрын
  • У дамлама ларни

    Zarifa GafurovaZarifa GafurovaКүн бұрын
  • Узум данагини кайрдан топса булади

    Gulya BoboniyozovaGulya BoboniyozovaКүн бұрын
KZworld